Сурхондарё вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 06.01.2022 йилдаги 03-17/04 сонли хатига асосан 2022 йил 7 январ куни Бойсун туман 1-2-сон касб-ҳунар мактабида Профессионал таълим муассасалари директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва психологларининг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Шунингдек ушбу семинарда Таълим муассасалари директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва психологлари иштирокида “Профессионал таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишда илғор педагогик технологияларни кенг жорий этиш усуллари”, “Янги ишлаб чиқарилган ўқув меъёрий ва норматив ҳужжатлар билан ишлаш” мавзуларида шўбалар кесимида семинар;
Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5 муҳим ташаббус доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида мўлжалланган иш режанинг таҳлили;
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатларни ёшларга тушунтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий шакл, усул ва воситаларини ҳаётга кенг татбиқ этиш;
Ёшларни бой маънавий меросимиз, миллий ва тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, демократия ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш;
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш;
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш учун нафақат ота-она, маҳалла, балки бир қатор мутассадди идораларнинг маъсулиятини ошириш мавзарида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинар тренинг давомида ўқувчи ёшлар томонидан 5 та муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар, ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги саҳна кўринишлар, спорт ўйинлари, бадиий чиқишлари намойиш этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024