Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Китоб ёшларни етукликка чорлайди"

Халқимиз азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган. Юртимиздан донғи дунёни тутган улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас. Илмли зиёлилар у ёқда турсин, оддий ҳунарманд косиб ёки деҳқоннинг хонадонида узун қиш кечалари оилавий китобхонликлар бўлган, саводхон кишилар оила аъзоларига турли диний, илмий китобларни ўқиб берган.

Бойсун туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан Бойсун туманида "О'збекистон ёшлар форуми 2021" муносабати билан тумандаги 54-61-сонли умумтаълим мактабларида "Китоб ёшларни етукликка чорлайди" мавзусида табир ўтказилди.

Тадбир давомида ёшларга энг сара адабиётлар тақдимоти ўтказилди. Марказнинг кўчма кутубхонаси мактабларда ташкил этилди. "Энг яхши китобхон оилалар" туман Ахборот-кутубхона марказига жалб этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?