Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ички ишлар органи фахрий ходимлари ҳамда шахсий таркиб ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ички ишлар органларида 15 ноябр кунидан 15 декабр кунига қадар “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида бир қатор тадбирлар ҳамда мусобақалар ташкил этилиб ўтказилиб келинмоқда. Жумладан бугун Бойсун туманида туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ташаббуси билан, ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали фаолият юритган фахрий ходимлар ҳамда Бойсун тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Куннинг биринчи ярмида Денов, Бандихон, Қумқўрғон ҳамда Бойсун тумани фахрий ички ишлар ходимлари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, туризм ва спорт бўлими, Ариқ-усти маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирок этишди.

Қизғин кечган мусобақада Бойсун тумани фахрий ички ишлар ходимлари ғолиб бўлишди. Шундан сўнг фахрий ходимлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қилишиб, ўтганларни хотирлаб, ҳақларига дуолар қилишди.

Куннинг иккинчи ярмида Бойсун туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби ходимлари ўртасида қуролни тарқатиш ва йиғиш, 1000 метрга югуриш, турникда тортиниш, футбол бўйича ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада ғолиб бўлган ходимлар ҳамда шахсий таркиб аъзолари Бойсун туман ички ишлар бўлими бошлиғининг дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?
    Аъло
    100%
    Яхши
    86%
    Қониқарли
    17%
    Қониқарсиз
    15%
    Жами: 1213 овоз берилди.