Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“КОНСТИТУЦИЯ-БАХТИМИЗ ҚОМУСИ"

Бугун Бойсун тумани Маданият марказида “Конституция-бахтимиз қомуси" шиори остида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тантанаси кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида тумандаги Маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши котибияти ҳамда депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси жонли ижрода куйланди ва туман ҳокими Жўраев Асқарали Чориевичнинг туман аҳлига табриги эшитилди.

Конституция ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, миллий давлатчилиги ривожи, фуқароларининг ҳаёти, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берувчи асосий қонунидир. Бундан 29 йил муқаддам қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини ифода этиб, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган қоидаларига асосланган, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг мус¬таҳкам йўлини белгилаб берди.

Асосий қонунимиз негизида яратилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.

Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Бошлаган улкан ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда ушбу масалаларнинг аҳамияти кун сайин тобора ортиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Айнан шу сабабли Бош қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.

Бугунги тадбир туманимиз аҳли учун қўшалоқ байрам бўлди десак янглишмаймиз. Яъни туман маданият бўлими биноси капитал реконструксия қилиниб, ҳалқимизни маънавий маърифий ва маданий дам олишлари учун фойдаланишга топширилмоқда. Инсон ва жамият ҳаётида, халқнинг маънавий дунёсини, онгу тафаккурини юксалтиришда санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганларидек, маданият, театр ҳақиқатан ҳам ибратхона, қутлуғ тарбия ва маърифат масканидир.

Тадбирда санъткорларнинг Юрт, Ватан ҳақидаги куй қўшиқлари, ёшлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида тайёрлаган саҳна кўринишлари, илк бора Бойсун фолклор этнографик ансамблининг саҳналаштирилган театр асари тадбирда иштирок этган туманимиз аҳлида ўзгача руҳият бағишлади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?