Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1-2-июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 30-сонли йиғилиш баёни билан  тасдиқланган Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган  ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг  манзилли рўйхатига асосан “Барака Ховузи” фермер хўжалиги томонидан умумий қиймати 1 милиард шундан банк кредити 700.0 млн, ўз маблағи 300.0 млн сўмга тенг бўлган чорвачиликни ривожлантириш лойихаси амалга оширилиши белгиланган бўлиб, лойиҳа амалга оширилиши натижасида 6 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 4 декабр кунида тадбиркор томонидан Австрия давлатидан 32 бош наслли Симментал чорва моллари олиб келинди. Бундан ташқари шу кунга қадар ташаббускор томонидан 2.5 га ер майдонида йилига 7-8 тоннадан балиқ етиштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Шунингдек тадбиркор  туман аҳолисини  озиқ-овқат махсулотларига яъни гўшт ҳамда балиқ махсулотларига бўлган талабларини қондиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?