3-декабр "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Бойсун туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Спорт ҳамма учун" шиори остида спортнинг парадзюдо, парапауерлифтинг, парабаддий-гимнастика, шахмат, шашка ва армрестлинг турлари бўйича туман параспорт фестивали ўтказилди.
Шунингдек параспорт фестивалида фахрли ўринларни эгалаган параспортчилар туман ҳокими А.Жўраев ҳамда сектор раҳбарлари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва жорий йилнинг 4-декабр куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган параспорт фестивалига йўлланмани қўлга киритдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024