Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди"

"3 декабр-Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Бойсун туманида "Ҳеч ким меҳр э'тибордан четда қолмайди" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Бойсун тумани Оби маҳалласида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ногиронлик аравачалари топширилди.

Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев тадбир қатнашчиларини самимий муборакбод этиб, энг эзгу тилакларини билдириб ўтди. Шунингдек тадбирда 20 нафар имконияти чекланган болаларнинг суннат тўйлари муносабати билан дастурхон ёзилиб, дастурхонга ошлар тортилди.

Тадбирга ташиф буюрган 210 нафар ногиронлиги мавжуд фуқаролар ҳамда уларнинг фарзандлари учун, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, ҳомийлар, саҳоватпеша фуқароларимизнинг эсдалик совғалари ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари топширилди.

Бугунги кунга бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида Республикамизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга  кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин намунасидир.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган куй қўшиқлар ҳамда табриклар тадбир иштирокчиларида ўзгача кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?