Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
СТАТИСТИК ХИСОБОТЛАР ЯНГИ ТИЗИМИ

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада ислохотларни амалга оширилаётганлиги, замонавий технологиялар ва иш юритиш тизимининг илғор усулларидан фойдаланилаётганлиги ҳам жамият тараққиётида муҳим ўрин тутмоқда.

Давлат статистика тизимида ҳам ҳисобот тақдим этувчи юридик шахслар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида осон ва қулай бўлган, онлайн режимда ишловчи электрон кўринишда автоматлаштирилган эСтат 4.0 тизими янги таҳрирда ишлаб чиқилиб фойдаланиш учун жорий этилди.

Давлат статистика қўмитасининг 16.07.2021 йилда “Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди

 Статистика ҳисоботини электрон шаклда йиғиш тизими бу статистика ҳисоботларни Интернет орқали электрон шаклда тақдим этиш ва қайта ишлашни таъминловчи ахборот тизимидир.

 Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш;
  • статистика ҳисоботини тақдим этишда электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги.

 Статистика ҳисоботини электрон шаклда  тақдим этиш учун респондент:

  • Давстатқўмнинг электрон интерактив хизматлар портали (мй.стат.уз) орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ахборот тизимидаги шахсий кабинетига киради;
  • тегишли статистика ҳисоботи шаклини тақдим этиш даврийлиги ва белгиланган муддатидан кечиктирмай электрон статистика ҳисоботини шакллантиради ва Давстатқўмга ахборот тизими орқали жўнатади.

Электрон шаклдаги статистика ҳисоботини қабул қилувчи статистика органлари ходимлари уларнинг ўз вақтида қайта ишланиши ва олинган маълумотлар маҳфийлигини таъминлаган ҳолда улардан келгусида фақат статистика мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Эстат 4.0 онлайн тизими олдинги тизимлардан бир қанча қулайликларга эга, жумладан шахсий кабинет орқали статистика ҳисоботларини юборишда илгаригидек ҳеч қандай қўшимча компонент программалар ўрнатилган бўлиши шарт эмас, тақдим этилган ҳисоботлар тўлиқ сақлаб борилади, бундан ташқари исталган жойдан шахсий кабинетга кириб ҳисобот юбориш имконияти мавжуд.

Бойсун туман статистика бўлими томонидан давлат статистика хисоботи маълумотларини эСтат 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш ва электрон тақдим этишда юзага келадиган саволларга жавоб бериш, хисоботларни тўлиқ ва ўз муддатида қабул қилиб олинишини таъминлаш мақсадида хисобот тақдим субъектлар учун семинарлар ташкил этиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?