Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг ХХХVIIсессияси бўлиб ўтди
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди
- Бойсун тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил учинчи чорак ижроси тўғрисида
- Бойсун тумани бюджетининг жорий йил III-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-214-ИВ-сонли қарорига мувофиқ «Маҳалла — беш ташаббус бешиги» республика кўрик-танловининг туман босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида.
- Бошқа масалалар.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22-апрелдаги Ф-213-сонли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2021 йилнинг октябр ойида амалга оширилиши назарда тутилган ишлар юзасидан туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раисининг ҳисоботи тўғрисида.
Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.