Пулҳокимлик халқ таълими фахрийси, "Эл юрт ҳурмати ордени" соҳиби, туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси Хоним Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ мустақилликнинг 30-йиллик муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
10 нафар фарзанднинг отаси турмуш ўртоғи Турсуной ая билан 57 йилдан буён тинч тотув умргузаронлик қилиб яшаб келмоқда. Фарзандлари олий маълумотли, вилоят туман ташкилотларида раҳбар, тадбиркор, ўзи каби устозлик касбини эгаллаганлари ҳам бор.
Давлатимизнинг юксак мукофоти, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланганлиги билан табриклаш учун яшаш хонадонига қишлоқ оқсоққоллари нуронийлар қўни қўшнилар оғайнилари фарзандлари набиралари, келиб юксак мукофот билан табриклашди.
Бир пиёла чой устида бўлган суҳбат жараёнида Хоним Тошбоев урушдан кейинги йиллар Мустақилликнинг дастлабки йилларида айниқса, кейинги 5 йилликда мамлакатимизда асрга татигулик ишлар ҳақида тўлқинланиб гапириб берди.
Хоним Тошбоевни қишлоқдошлари нуронийлар нафақат маҳаллада балки туманда, вилоят даражасидаги оқсоқоллардан бўлганлигидан фахрланиб, фарзандлари, набиралари ардоғида тинч тотув яшаб уларни камолини кўриб яшашларига дуолар қилдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024