Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Бахт қўрғонининг бунёдкорлари эъзозимизда"

Бойсун туманида жойлашган 6-сонли “Мусиқа ва санъат” мактабида  “Кексалар хафталиги” муносабати билан "Бахт қўрғонининг бунёдкорлари эъзозимизда" мавзусида маданий маърифий  тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда туманимизда  40, 50, 60 йил биргаликда   аҳил яшаган оилалар фарзандларини оилага, Ватанига садоқат руҳида тарбиялаган энг намунали оилалар таклиф этилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Жўрақулова  уларни “Кексалар хафталиги” муносабати билан табриклаб нафақат узоқ йиллар оила деб аталмиш қўрғонни мустахкам сақлаганликлари балки фарзандларини эл корига ярайдиган қилиб тарбиялаётганларини алоҳида таъкидлаб ташаккур билдирди.

Ариқ Усти махалласидан Салимовлар, Косиблар махалласидан Нурмановлар ва Хурсандовлар, Оби махалласидан Муртазоқуловлар, Пойгабоши махалласидан Акрамовлар тадбирда Тузбозор махалласидан Нурбоевлар каби намунали оилалар иштирок этиб, ўз ҳаёт йўллари, оилада учрайдиган муаммоларни бартараф этиш ва маънавий-аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш ҳақида ёшларга  маслаҳатлар беришди.

Давлатимиз раҳбарининг  мурожаатларида бир гуруҳ нуронийларимиз, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган мўтабар отахонлар, ибратли қайноналар, намунали оилалар вакиллари Ўзбекистон ёшларига қарата оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва инсон ҳаётида оиланинг ўрнини янада ошириш бўйича ташаббус билан чиқган эдилар ва уларнинг таклиф ва ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар шанба куни “Аҳил оила куни” деб эълон қилинди.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда нуронийларнинг ўрни алохида.

Тадбирда туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, бир қатор маҳаллаларнинг “Кексалар маслаҳат гуруҳи” ва “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгашларининг аъзолари, ибратли ва ёш оилалар вакиллари ҳам иштирок этди.   

Албатта, жамиятда намунали оилалар талайгина. Намунали оила деганда, оилавий муносабатлар маънавий мезонлар асосида қурилган, яхши ва ахлоқли фарзандлар тарбиялаган, нурли, пиру бадавлат отахон ва онахоналар кўз олдимизга келади.

Уларнинг борлиги бошқалар учун ибрат мактабидир. Аммо, афсус, бизни ўйлантирган масала бу – оила қўрғонининг бузилишига салбий таъсир кўрсатаётган бир қанча ташқи ва ички омиллардир. Ташқи омил сифатида ғарбона яшаш тарзининг ўзлаштирилиши бўлса, ички омил сифатида эса, ёшларнинг оилага маънавий жиҳатдан этарли тайёргарликка эга бўлмаслик масаласидир дейди Косиблар махалласида яшовчи фаол нуроний онахонимиз Лида ая.

 Оилалар арзимас муаммо олдида дош беролмай, енгил елпи, ҳавойи хислар қурбонига айланишмоқда. Ҳамма нарсанинг асоси маънавий етукликка сабрга бориб тақалади. Аҳлоқимизга ташқи жиҳатлар салбий таъсир кўрсатаётган экан, улардан ҳимояланишнинг ягона йўли ҳам маънавий этукликдир.

Маънан етук инсон Оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни асраб авайлашга интилади. Оиланинг бир бутунлигини ташкил этаётган эр ва хотин маънан бой, ақлан камолга этган бўлса, ҳар қандай зарарли таъсирларни олдиндан кўради ва оиласини ҳимоя қила олади. Айни пайтда, фарзандлар тарбиясига ҳам шу мезонлардан туриб ёндашади дейди Тузбозор махалласида яшайдиган фаол нуроний  Саида ая.

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда тажрибали, кўпни кўрган отахон ва онахонлар ўгити, пурмаъно насиҳатлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзи ҳам муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан олганда, жамиятда юзага келаётган янги оилаларга улар турмуши ибрат бўлса, тажрибасидан ўрганишса, ўйлаймизки, оила янада мустаҳкам ва вояга этаётган фарзандлар тарбияли бўлади. Бинобарин, оила қўрғони маънавий етуклик ва бой тажриба асосида янада мустаҳкамланибборилади.

Нуроний отахон ва онахонларимиз  учун аталган иқтидорли ўғил қизларимиз томонидан “Бадиий гимнастика” спорти машғулотларидан гўзал намуналар, мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан мусиқий чолғу асбобларда жонли  оҳанглар, шеърлар ва куй қўшиқлар тадбирга ўзгача кўрк бағишлади.

Шунингдек Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийларимизга ташриф учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, эсдалик совға саломлари ҳам улашилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?