Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
1 октябр  Ўқитувчи ва мураббийлар куни

 

Тумандаги “Осиё” саройида сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, тумандаги умумтаълим мактаблари ўқитувилари, фахрий ўқитувчилар, ёш ўқитувчилар, Халқ таълими бўлими ходимлари, Мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Байрам тадбирини Бойсун тумани ҳокими Асқарали Чориевич Жўраев табрик сўзи билан очиб берар экан, бугун Республикамиз миқиёсида кенг нишонланаётган 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан барча соҳа эгаларини табриклаб, олиб бораётган самарали фаолиятларига чексиз миннатдорчилигини билдирди.

Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Шунинг учун ҳам устоз ва муаллимдан таълим ва тарбия олган, ўзини олдида умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар устозларга ҳар қанча миннатдорлик билдирса шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди",  — деган сўзлари фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Бугунги кунда туманимизда 60 та умумтаълим мактаблари, 2 та касб-ҳунар коллежлари, 1 та техникум, 1 та Болалар мусиқа ва санъат мактаби, 1 та Баркамол авлод болалар ижодиёт маркази, 13 та давлат, 7 та Давлат шерикчилигида, 52 та уй мактабгача таълим муассасалари, 1 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мавжуд.  Уларда бугунги кунда кўплаб фидоий педагог ва мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мамлакатимизда охирги 5 йиллда мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришилди. Бу мамлакатимизнинг  барча ҳудудларида яққол кўзга ташланмоқда. Ана шу ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Шунингдек байрам тадбирида самарали меҳнатлари ҳамда кўп йиллик хизматлари учун бир гуруҳ ўқитувчи мураббийлар, фахрий устозлар, ходимлар ва тарбиячилар вилоят Халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, туман ҳокимлигининг ташаккурномаси, туман Халқ таълими бўимининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда Термиз шаҳридан ташриф  буюрган санъаткорларнинг куй қўшиқлари байрам тадбирига ўзгача руҳ бағишлади.

 

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?