Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Кураш мусобақаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 сентябр куни Бойсун туман прокуратураси томонидан тумандаги “Кўлқамиш” маҳалласида жойлашган 32-сон умумтаълим мактабида спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича “Бойсун тумани 2-сектор раҳбари кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу мусобақани туман прокурори ўринбосари Фаррух Зикиров кириш сўзи билан очиб, кураш миллий спорт турини халқаро миқёсда тутган ўрнини оширишдаги аҳамияти, инсон соғлиғидаги ўрни ҳақида тўхталди.

Мазкур мусобақа юқори савияда ташкил қилиниб, туманнинг барча ҳудудидан жами 200 дан ортиқ ёш ва умидли полвонлар 6 та вазн тоифаларида гиламга чиқишди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувда ғолиб бўлган ёшлар медал, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

 

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?