Давр шиддат билан ўзгараяпти. Мамлакатимизда ҳар бир сохада ислохотларни амалга оширилаётганлиги, замонавий технологиялар ва иш юритиш тизимининг илғор усулларидан фойдаланилаётганлиги ҳам жамият тараққиётида мухим ўрин тутмоқда.
Давлат статистика тизимида ҳам хисобот тақдим юридик шахслар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида янада осон ва қулай бўлган, онлайн режимда ишловчи электрон кўринишда автоматлаштирилган eStat 4.0 янги тахрирда ишлаб чиқилиб фойдаланиш учун жорий этилди.
Еstat 4.0 статистик ҳисоботларни тақдим этишнинг онлайн тизимига кириш my.stat.uz манзил бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси интерактив хизматлар порталига кириш орқали амалга оширилади.
Бойсун туман статистика бўлими томонидан давлат статистика хисоботи маълумотларини eStat 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш ва электрон тақдим этишда юзага келадиган саволларга жавоб бериш, хисоботларни тўлиқ ва ўз муддатида қабул қилиб олинишини таъминлаш мақсадида хисобот тақдим субъектлар учун семинарлар ташкил этиб борилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024