Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Республика ишчи гуруҳи Бойсун туманига ташриф буюрди

Бугун, 29 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шоазим Миноваров ҳамда Президент Администрацияси ходимларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-маънавий муҳитини ўрганиш ва соғломлаштириш, аҳоли ўртасида маърифий тадбирлар ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар ҳолидан хабар олиш мақсадида Бойсун туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида туманда фаолият олиб бораётган сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, хотин қизлар бўйича маслаҳатчи, дин ишлари бўйича бош мутахассис ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан танишиб, 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида тумандаги секторлар фаолияти, аёллар бандлиги, ёшлар бандлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботлар эшитилди.

Ишчи гуруҳ томонидан туманда фаолият олиб бораётган ҳунарманд Малика Подшоева ва Нилуфар Жўраеваларнинг фаолияти билан яқиндан танишилди. Бугунги кунда ушбу ҳунарманд томонидан тайёрланаётган бренд ҳунармандчилик маҳсулотлари нафақат ўзбекистонда балки япониялик бир гуруҳ хотин-қизларнинг ўзаро ҳамкорликдаги масофавий ўқитиш усулларини йўлга қўйилгани ишчи гуруҳи аъзоларида катта таъсурот қолдирди.

Ташриф якунида ишчи гуруҳ томонидан тумандаги Хўжамайхона булоғи билан яқиндан танишилди. Ушбу булоқда бунёд этилаётган мақбара, ободонлаштириш ишлари ҳамда ушбу зиёратгоҳнинг тарихи, келиб кетувчилар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб мутасаддиларга кўрсатмалар бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?