Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ЗАРАРСИЗ АХБОРОТНИ КИТОБДАН ОЛАМИЗ

Куни кеча Бойсун туманида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Бойсун туман Кенгаши, Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда «Ахборот хуружларига қарши самарали курашишда ёшларни ахборот билан таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    

Туман Ахборот-кутубхона марказида ўтказилган тадбирда партия фаоллари, АКМ ходимлари, ижодкор-зиёлилар, журналист ва блоггерлар, ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

   

Тадбирда сўзга чиққанлар мавзудан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда ижтимоий тармоқ кузатувчилари олаётган ахборотларнинг маълум бир қисми қайсидир маънода ёшларимиз, умуман фойдаланувчилар учун жиддий зарар етказишини таъкидлаб, энг тўғри, энг аниқ маълумотларни аввало китобдан, газета ва журналлардан олиш мумкинлигини айтиб, ижтимоий оламда тезкор ахборот олишда ҳам энг ишонарли, фильтрдан ўтган тармоқлар ва тармоқ юритувчиларининг саҳифаларидан фойдаланиш борасида аниқ маълумотларни тақдим этишди.

Савол-жавоб, фирк алмашиш тарзида ўтган давра суҳбати давомида ёшлар ҳам тўғри ахборотни олишда эътибор қаратадиган муҳим жиҳатлар хусусида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?