Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ ОГОҲЛАНТИРИШ

Ҳурматли Бойсун туманида истиқомат қилувчи фуқаролари диққатига. 2021 йил 14 июнь куни юртимизнинг барча ҳудудларида Коронавирус касаллиги қайд этилиб, 1 нафар бемор вафот этган.

Жумладан Сурхондарё вилоятида 50 нафар фуқароларда касаллик белгилари аниқланган.

Бойсун туманида ҳам 5 нафар фуқароларда касаллик белгилари аниқланиб, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ўзингизни ва оила аъзоларингизни эхтиёт қилишингиз, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда тиббий ниқоб, антисептик воситаларидан мунтазам фойдаланишингиз, кўча ва савдо марказларида оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишингиз талаб этилади.

Ушбу қоидаларга амал қилмаган фуқароларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилиши юзасидан қатиий огоҳлантирилади. 

 

Бойсун тумани ҳокимлиги

Бойсун туман Тиббиёт бирлашмаси

Бойсун туман СЭО маркази

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?