Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
РАМИЙ МУНОСАБАТ

Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев томонидан туман ҳокимлигида ўтказилган аппарат йиғилишида оммавий ахборот воситалари ҳамда матбуот хизматлари ходимларига тумандаги энг оғир ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган маҳаллаларни танқидий шаклда ўрганиб оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши юзасидан вазифалар берилган эди.

Жумладан “Бойсун” газетасининг бош мухаррири Х.Қараев ҳамда муҳбир Д.Ориповлар томонидан 2021 йил 24 майдаги чоп этилган Йўл ёқалаб Хўжабулғонга сафар ёки бу маҳалладаги ютуқлар, қишлоқ манзарасига ярашмаган "доғ"лар сарлавҳаси орқали танқидий мақола чиқарилди.

Ушбу танқидий ўрганишдан хулоса чиқарган маҳалла фуқаролари ўзлари яшаб турган томорқаларида ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар.

Жумладан: Мақолада келтирилган қуриган дарахтлар ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Қулов Шодмонга тегишли бўлиб ўрганиш жараёнида фуқаро ҳозирда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида вақтинча яшаётганлиги туфайли ховли томорқасида ободонлашириш ишлари олиб борилмаганлиги аниқланди ва фуқаро Хўжабулғон маҳалласига чақирилиб томорқасида қуриб ётган дарахтлар кесилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.   

Маҳаллада Термиз, Душанбе катта йўл ёқасида яшовчи фуқаролар У.Абилов, Х.Худойқулов, Э.Кўчаровлар хонадонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, кўча томонда жойлашган деворлари оқланиб, ариқ бўйида экилган ниҳолларга шакллар берилда ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Маҳалла ҳудудида жойлашган хозирги кунда фаолият кўрсатмаётган эски ҚВП биноси таъмирланиши юзасидан таклифлар берилиб, ховли томонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хўжабулғон маҳалласининг сув бўлмаган ҳудудида балиқчилик учун кўллар ташкил этилиб, хозирги кунда етиштирилаётган балиқ махсулотлари сотуви йўлга қўйилди. Ёшларни иш билан таъминлаш бўйича маҳалла драйвери чорвачилик, деҳқончилик, паррандачилик, боғдорчилик бўйича тегишли чораларни ишлаб чиқиб тегишли тартибда ёшлар рўйхати шакллантирилиб, навбатдаги банк кредитлари рўйҳати тақдим этилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?