Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя.
Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда, Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан кадастр, ички йўллар таъмири, электр энергияси, газ, нафақа пули тайинлаш, даволаниш учун йўлланма, субсидия ажратиш, уй жой масаласи, иш билан таъминлаш, ёшлар масаласи ва бошқа масалаларда оғзаки ва ёзма мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар Сешанба куни бўлиб ўтади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024