Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда, Бойсун тумани ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, нафақа пули тайинлаш, уй жой масаласи, ижтимоий ҳимоя, даволаниш учун йўлланма, табиий газ, ёшлар масаласи, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда оғзаки ва ёзма мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024