Сиёсий-маърифий билим — самарали давлат фуқаролик хизматини кўрсатишда муҳим
Давлат хизматчилари учун жорий ҳафтага режалаштирилган "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги онлайн машғулоти бўлиб ўтди.
Унда ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Бугунги ўқув соатида: Ўзбекистон ва хориждаги аҳамиятга молик муҳим жараёнлар дайжести, маънавий-маърифий видеолавҳалар намойиш этилди.
Мазкур ўқув соати Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, тўлиқ шаклда ilm.argos.uz платформаси ҳамда You tube даги ушбу ҳавола (https://www.youtube.com/watch?v=WKqCey9NYcs) орқали томоша қилишингиз мумкин.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024