Бойсун туманида "Асосий мақсад-Халқ фаравонлиги" шиори остида коучинг ўтказилди
Бугунги кунда туман (шаҳар) лардаги “Инсон“ ижтимоий хизматлар марказлари томонидан фуқароларимизга 100 дан ортиқ ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
Ушбу хизматлар юзасидан фуқароларимиз томонидан “Инсон“ марказларига бўлаётган энг кўп мурожаатлар таҳлил қилиниб, бу борада тарғибот тадбирларини амалга ошириш белгилаб олинди.
Тадбир ўтказишдан мақсад: Ижтимоий нафақалар, санаторийларга йўлланма олиш, “Саховат ва кўмак“ жамғармаси маблағларидан ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитатсия қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш каби 10 дан ортиқ йўналишларда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдир.
Тадбирда юқоридаги йўналишлар бўйича тайёрланган махсус роликлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди ва мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024