Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Бойсун туманида вилоят, туман сектор раҳбарлари, фаоллар ва нуронийлар ҳамда мутасаддилар иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Туман ҳокими вилоят раҳбари ҳамда фаолларга бу борада амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ва лойиҳаларни тақдимот қилди. Унга кўра йил якунига қадар туманда 4 та умумтаълим мактабларини жорий таъмирлаш, 34,5 км ички йўлларни асфалтлаш, 28 км электр ва 38,7 км ичимлик суви тармоқларини янгидан барпо этиш мақсад қилинган.

Вилоят раҳбари тақдимотлар билан танишиб, туман нуронийлари ва фаолларининг таклифларини тинглади. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, нуронийлар ва фаоллар билан маслаҳатлашган ҳолда ишларни ташкил этиш, тақдимот қилинган режаларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш топширилди

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?