Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда, Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан тиббиёт масаласи, электр энергияси, газ, нафақа пули тайинлаш, уй жой, иш билан таъминлаш, ёшлар масаласи ва бошқа масалаларда оғзаки ва ёзма мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024