Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бойсун туманида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" ДУК буюртмачилигида 2024-йил 1-мавсум Ташаббусли бюджет дасутри доирасида ижтимоий объектларида қурилиш, реконструксия ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугунги кунда Бойсун тумани Санитария-Эпидемиологик осоишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биносини мукаммал таъмирлаш демонтаж ишлари, том ёпиш, ташқи фасад ишлари, ички пардозлаш ишлари олиб борилди.

Бугун Сурхондарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи А.Мустанов, Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, нуронийлар, фахрийлар ҳамда бўлим ходимлари иштирокида Санитария-Эпидемиологик осоишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биносини мукаммал таъмирланган биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бош пудратчи "Олтинсой Инвест" МЧЖ томонидан қиймати 1,288 млрд. сўм маблағ эвазига Демонтаж ишлари, том ёпиш ишлари, дераза ром ўрнатиш,  ташқи фасад ишлари, ички пардозлаш ишлари, электрика, 50 М3 резерувар, сув хавзаси қуриб фойдаланишга топширилди. 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?