Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун

Бойсун туман аҳолиси ўртасида репродуктив саломатликни тарғиб қилиш мақсадида, аҳолини умумлаштирилган бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Бойсун тумани прокурорининг ташаббуси билан 9-сонли оилавий поликлиникасига қарашли Бибиширин, Ширинобод ва Тўда маҳалла фуқаролари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда кардиолог, травматолог, хирург, педиатр, офталмолог, ЛОР, фтизиатр, пулмонолог, дерматолог, инфекционист мутахассислари иштирокида УТТ, лаборатория, текширувлари ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида Республика ва вилоят клиникаларига бориши имконияти кам бўлган “Аёллар”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатида турган ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этишди.

Тиббий кўрик давомида фуқароларда аниқланган касалликлар бўйича туманда статсионар шароитда даволаниш ва уйда амбулатор шароитда даволанишига тавсия ва маслаҳатлар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?