Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Видеочат орқали учрашув ўтказилди.

Бойсун туманида сектор раҳбарлари ҳамда хориждаги фуқаролар ва ёшлар иштирокида видеочат орқали учрашув ўтказилди.

Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек туман ҳокими ўринбосари ва ёшлар ишлари бўлими бошлиғи ва мутасадди ташкилотлар иштирокида ҳозирги кунда миграцияда бўлиб турган фуқаролар, ёшлар ва хориждаги олий таълим талабалари билан телеграм платформасида видеочат орқали мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, туман Адлия бўлими раҳбари Н.Муҳаммадиев ҳамда туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Умаров томонидан миграцияда бўлиб турган фуқаролар ва ёшларга, 27-октябр санасида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси, вилоят, туман-Кенгашларига депутатлик сайлов жараёнларида бевосита иштирок этишлари хақида сўз олиб борилди.

 Шундан сўнг туман ҳокими видеомулоқот иштирок этган фуқаролар ва ёшларнинг келгусидаги ишларига мувафаққиятлар тилаган ҳолда, уларни ҳар хил ёт ғояларга берилмасликлари бўйича тушунчалар бериб ўтди. Бундан ташқари туман ҳокими фуқаролар ҳамда ёшлардаги мавжуд муаммоларни тинглаб, уларга амалий ёрдамлар берилиши юзасидан режаларини баён этди.

 Ушрашув давомида 530 нафардан ортиқ миграцияда бўлиб турган фуқаролар ҳамда ёшлар билан онлине тарзда мулоқот олиб борилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?