Бойсун туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Бойсун тумани прокуратураси ҳамкорлигида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан "қизил" ва "сариқ" тоифадаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Масъуллар томонидан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ҳамда касб-ҳунар эгалламоқчи бўлган ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ўзларининг тавсияларини бериб ўтдилар.
Ишга жойлашмоқчи бўлган 15 нафар фуқарога Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.
Шунингдек, “аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйҳатига киритилган банд бўлмаган 10 нафар ҳотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, сертификатлар берилган 10 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машинкалари ва тикув жиҳозлари берилиб, бандлиги таъминланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024