Олис тоғли ҳудудда 140 ўринга мўлжалланган қўшимча мактаб биноси қуриб фойдаланишга топширилди
Бугун мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Бойсун туманида ҳам ўз самарасини бермоқда.
Жумладан, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида кенг кўламли лойиҳалар асосида ички йўллар, ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда.
Бойсун туманидаги Юқори Мачай маҳалласида жойлашган 46-сон умумий ўрта таълим мактаби учун қўшимча янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди.
Қуввати 140 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб биноси Маҳаллий бюджет ҳисобидан янги қурилиб, замонавий барча шароитларга эга ҳолда битказилди.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Шукуров, нуронийлар, фахрийлар, ҳамда мактаб жамоаси иштирок этиб, ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшган қурувчи ва меҳнаткашларга миннатдорчилик билдириб, дуога қўл очдилар.
Маълумот ўрнида Юқори Мачай маҳалласида жойлашган 46-сон умумий ўрта таълим мактаби 1991- йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу мактабда бугунги кунда 64 нафар ўқитувчи ва ишчи хизматчилар 652 нафарга яқин ўғил-қизларга таълим тарбия бериб келмоқдалар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024