Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 5-февралдаги ПҚ-55-сон қарорига мувофиқ, Бойсун туманидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, “мактаб-маҳалла-ота-она” тамойилида ишларни ташкил қилиш, хавфсиз мактаб консепсияси доирасида фаолият олиб борилиб, инспектор психолог штат лавозимларини бутлаш, уларни малакасини ошириш каби йўналишларда аниқ вазифалар белгиланиб берилган.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан Сурхондарё вилояти Миллий гвардия бошқармасининг болалар билан ишлаш бўлими Бойсун тумани бўйича инспектор-психологлари томонидан умумтаълим мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Бугунги профилактик тадбирлар доирасида Бойсун туманидаги инспектор-психологлар томонидан мактаб ўқувчиларига Республика бўйича вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари, мактабга ўткир тиғли ҳамда тақиқланган буюмлар олиб келмаслик ҳақида тушунчалар берилиб, шу мавзуда ўқувчиларга профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024