Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Қурувчи ташкилот масъуллари билан учрашилди.

Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров иш режасига мувофиқ туманда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик, таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфиятига бевосита таъсир ўтказадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 Жумладан, “Косиблар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-105А Бойсун-шахрига кириш автомобил йўлининг 0-3 км қисмларини жорий таъмирлаш, шу жумладан темирбетон лоток ўрнатиш ва пиёдалар йўлакларини қуриш ишлари жараёни кўздан кечирилди.

 Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун туманидаги “Мустақиллик” маҳаллласи ҳудудида турар жойлар қурилиш ишларини кўздан кечириб, қурувчи ташкилот масъуллари билан учрашди.

 Туманда хозирги кунда Сурхондарё вилоят хокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" ДУК буюртмачилигида 2024-йил 1-мавсум Ташаббусли бюджет дасутри доирасида 3-4-5-33-сон умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш, реконструксия ишлари ўганилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?