Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров иш режасига мувофиқ туманда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари билан танишди.

 Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун туманидаги “Мустақиллик” маҳаллласи ҳудудида турар жойлар қурилиш ишларини кўздан кечириб, қурувчи ташкилот масъуллари билан учрашди.

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 17-июлдаги ПҚ-259 сонли қарорига асосан 2024-йилда Бойсун туманининг ички кўчаларини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 Жумладан, туманнинг Авлод маҳалласидаги “Якарча” кўчасининг 540 метр ички йўллари жорий таъмирланиб, қора қопламали асфалт ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?