Бойсун туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Жорий йилнинг 30-сентябр кунида Бойсун тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан туманда "қизил" ва "сариқ" тоифадаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказди.
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ҳамда касб-ҳунар эгалламоқчи бўлган ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.
Ишга жойлашмоқчи бўлган 15 нафар ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 5 нафар фуқарога Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.
Шунингдек, “аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйҳатига киритилган банд бўлмаган 20 нафар ҳотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, сертификатлар берилди ҳамда 20 нафар ҳотин-қизларга замонавий тикув машинкалари ва тикув жиҳозлари берилиб, бандлиги таъминланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024