Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун тумани “Мустақиллик” маҳаллласи ҳудудидан 7,7 га ер майдони танлаб олиниб, 5 қаватли 200 хонадондан иборат турар жойлар қуриб битказилиб фойдаланишга топширилмоқда.
Ушбу кўп қаватли уйларни коммуникатсия тармоқларини яхшилаш мақсадида инвеститсия дастури асосида Шеробод йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан эни 8 метрли узунлиги 420 метр ички йўлларида асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун Мустақиллик маҳалласи ҳудудида жойлашган “Янги Ўзбекистон” массивида туман ҳокими Баҳодир Шукуров масъуллар иштирокида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Жумладан, Туман Ободонлаштириш, Экология бўлими, Тоза ҳудуд корхонаси раҳбарларига ҳудудни чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда махсус чиқинди ташлаш қуттиларини ўрнатиш бўйича чоралар белгиланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024