Бойсун туманида маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган тупроқ кўчаларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бойсун тумани Ариқ-усти маҳалласининг “Меҳридарё” кўчасининг 460 метр йўлида қора қопламали асфалт ётқизиш ишлари олиб борилди.
Туман ҳокими Баҳодир Шукуров маҳалла ҳудудида олиб борилаётган таъмирлаш ишларни кўздан кечирди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024