Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Амалдаги ислоҳотлар

Бойсун туманида маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган тупроқ кўчаларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

 Жумладан, Бойсун тумани Боғиболо маҳалласи “Янги овул” кўчасида шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.

 Туманнинг Мустақиллик маҳалласи “Остона”  кўчасида қора қопламали асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

 Бойсун тумани Ўрмончи маҳалласида жойлашган 50-сон умумтаълим мактабда қўшимча 80 ўринли мактаб қурилиш ишлари давом этмоқда.

 Бойсун тумани Ариқ-усти маҳалласининг “Меҳридарё” кўчасида қора қопламали асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?