Амалдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
Бойсун туманида маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган тупроқ кўчаларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги Пасурхи ва Мустақиллик маҳаллаларининг ички кўчаларида тошлаш, шағаллаштириш ва қора қопламали асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Баҳодир Шукуров ушбу маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024