Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Бойсун туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тумандаги 39-сон умумтаълим мактабида  “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

 Ушбу меҳнат ярмаркасида тумандаги 90 та корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ўзларидаги мавжуд 256 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

 Меҳнат ярмаркасида мурожаат қилган фуқароларнинг 55 нафарига ўзларига мақбул келувчи  иқтисодиётнинг турли соҳасидаги иш ўринларига йўлланмалар берилиб, ишга жойлашишига кўмаклашилди, шундан, 45 нафари ёшларни ташкил этади.

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида жами 151 нафар фуқаро қатнашди шундан 101 нафар битирувчилар ва ишсиз фуқаролар иштирок этди.

 Бундан ташқари 10 нафар фуқароларга касб-ҳунарга қайта ўқитиш учун йўлланма берилди. Шунингдек, 33 нафар фуқароларга меҳнатга оид қонунчилик ва бошқа йўналишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бойсун туман ички ишлар органлари Пробатсия гуруҳи томонидан ҳисобда турган 2 нафар ишсиз фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?