Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Махсус-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Бойсун туманида “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда

Мазкур тадбир, Бойсун тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, туман Миллий гвардия бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари томонидан профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди.

“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги”  профилактик тадбири доирасида хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, мазкур йўриқномага асосан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш ҳамда тумандаги барча ташкилот ва корхоналарнинг ўзаро узвий ҳамкорлигида амалга оширадиган вазифалар белгиланди.

Шундан сўнг, масъуллар томонидан йўриқномада белгиланган вазифалар ҳақида тушунчалар берилиб, барча мутасадди ташкилотларнинг ушбу “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” да фаол иштирок этишлари таъкидланди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?