Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров тумандаги бир қатор қурилиш, бунёдкорлик ишлари шунингдек, тадбиркорлик субъектлари, оилавий тадбиркорлик ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Тумани ҳокими “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Мустақиллик маҳалласида “Ёшлар ва туризм кўчаси”ни ташкил этиш лойиҳаси билан танишилди.
Ширинобод маҳалла фуқаролар йиғинида ташаббускорлиги ортидан муваффақиятга эришиб келаётган “Сабрина” сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишилди.
Туман ҳокими Боғиболо маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Ёдгор Маматмуродов хонадонида бўлиб, ушбу хонадонда ташкил этилган кўчатчилик, боғдорчилик, чорвачилик ҳамда томчилаб суғориш тажрибаси асосида ташкил этилган иссиқхоналарни кўздан кечирди.
Тумандаги Мустақиллик маҳалласида фаолият олиб бораётган Стомотология хусусий корхонасида яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.
Тумандаги 13-сонли умумтаълим мактабида 2024-йилда Сурхондарё вилоятида “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида" объектларни қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш мақсадида реконстуксия ишлари давом этмоқда. Туман ҳокими қурилиш ишларини кўздан кечирди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024