Бойсун туманида энерготежамкор ускуналарни кенг жорий қилишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди
Бойсун туман прокуратурасининг ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар ҳамда мутахассислар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ 77-сон фармони ҳамда соҳага оид қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун тумани прокуратурасида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Семинарда туман сектор раҳбарлари, энергетика соҳаси мутассадилари, тадбиркорлар, йирик энерго истеъмолчилар, тижорат банклари, фермерлар иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчиларга электр энергия ва табиий газни иқтисод қилиш, тадбиркорлик субектларида энерго тежамкор ускуналарни кенг жорий қилиш энергоресурсларни талон-тарож қилинишини олдини олиш борасида сўз юритилди.
Шунингдек, энерго тежамкор технологиялар стат конденсаторлар, қуёш панеллари, замонавий сув насос агрегатлари ва газ ускуналарининг афзалликлари, техник хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024