Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Видеоконфренсалоқа шаклида муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш борасида шаҳар ва туманлар мутасаддилари томонидан амалга оширилаётган ишлар видеоконфренсалоқа шаклида муҳокама қилинди.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижроси, йўл қўйилган камчиликлар, жорий йилнинг ўтган даврида ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди ҳамда марказий, шаҳар ва туманлар студияларидан мутасаддилар ҳисобот берди.

Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар етарли даражада эмаслиги, айрим раҳбарлар томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди ҳамда уларга нисбатан тегишли жазо чораларини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?