Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул

Бугун Бойсун тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Баҳодир Шукуров томонидан Пулҳоким маҳалласи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда “маҳалла еттилиги”, нуроний отахонлар, аёллар ҳамда ёшлар иштирок этишиб, йўл қурилиши, ичимлик ва оқава суви ва бошқа масалалар юзасидаги мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал қилинди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида Ҳожи оталар ва бир гуруҳ нуронийлар томонидан бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар жумладан, олис ва чекка ҳудудда жойлашган “Пулҳоким” маҳалласининг ифратузилмасини тубдан ўзгарганлиги, янги мактаб, янги боғча, янги масжид ҳамда автомобил йўлининг таъмирланиши ва пиёдалар йўлакчасининг қурилиши, маҳаллада оилавий поликлиника бунёд этилиши эътироф этилиб, шукроналик келтирдилар ҳамда хайрли дуога қўл очдилар.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?