Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов туризм, маданий мерос, маданият ва спорт йўналишлари ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бойсун туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида “Узундара” истеҳкомида археологик изланишларнинг бориши, 21 нафар “дафтарлар”да турган, ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган “Феруза” тикувчилик корхонаси, маҳалла идораси, спорт клуби, умумий овқатланиш ва савдо нуқтаси ҳамда ўқув марказини ўз ичига олган мажмуа фаолияти билан танишилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ибратли оилаларнинг катта ҳаёт остонасига қадам қўйган, оила қурмоқчи бўлган ёшлар билан учрашувида иштирок этди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024