Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Доимий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси ҳамда, Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва Гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди;

 Бойсун туман Адлия бўлими бошлиғи Мамадиев Нодир Холмуродовичнинг давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга юридик ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 2024-йил ИИ-чорак якуни юзасидан ахбороти тўғрисида.

 Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Рўзиев Илҳом Ҳайитмурадовичнинг 2024-йилнинг ИИ-чораги давомида амалга оширилган муайян ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

 Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, Гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2024-йил 6-апрелдаги 10-сонли баённомаси юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар бўйича туман ҳокими ўринбосари, оила хотин-қизлар бўйича ўринбосари И.Яхшиеванинг ҳисоботи тўғрисида.

 Бойсун туманида Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланиши бўйича Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ф.Нормаматовнинг ҳисбототи тўғрисида.

Йиғилиш якунида туман Кенгаши депутатлари ва йиғилиш иштирокчилари томонидан кун тартибидаги масалалар  юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?