Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Кибержиноятчилик ва онлайн фирибгарлик

Бугун Бойсун туманидаги Давлат хизматлари агентлиги биносида туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида аҳоли вакиллари ўртасида “Киберхавфсизлик, кибержиноятчилик ва онлайн фирибгарлик” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирида кибержиноятчилик, киберхужум, шунингдек, интернет тармоқларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган фирибгарлик турлари юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Тарғибот тадбири давомида аҳоли вакилларига киберхавфсизликка оид тарқатма материаллар тарқатилиб, саволларига батафсил жавоб ва тавсиялар берилди.

 

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?