Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида туман ҳокими Баҳодир Шукуров, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Фурқат Муртазоев, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда 25 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар.
Фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тиббий ёрдам, ичимлик суви, ёшлар масаласи, кредит маблағи олишда амалий ёрдам, электр энергияси, иш билан таъминлаш, ҳамда уй жой таъмири масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.
Ҳар бир мурожаат батафсил тингланиб, мутасаддилар томонидан жавоблар берилди, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Айрим мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024