Бойсун туманидаги ташкилот ва корхона ходимлари иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича “Туман ҳокими кубоги” мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
Бугун “Ариқ усти” маҳалласи ҳудудидаги спорт майдонида финал босқичи бўлиб ўтди. Шиддатли ва қизиқарли мусобақанинг финал босқичида Давлат солиқ инспексияси, Муқтадир ихтисос таъмир хусусий корхонаси жамоаси, 47-сон умумтаълим мактаби ҳамда туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси жамоалари майдонда тўп суришди.
Якуний натижаларга кўра
1- ўринни 47-сон умумтаълим мактаби жамоаси;
2- ўринни Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси жамоаси;
3- ўринни Муқтадир ихтисос таъмир хусусий корхонаси жамоаси қўлга киритишди.
Мусобақа якунида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ғолиб бўлган жамоаларга қимматбаҳо совғалар, дипломлар, медаллар ҳамда мусобақа кубоги тантанали топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024