Сайёр қабул
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуровнинг навбатдаги сайёр қабули 1- сектор ҳудудидаги "Даштиғоз" маҳалласида Республика ишчи гуруҳининг туманга бириктирилган вакили, тегишли ўринбосарлар ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилди.
Сайёр қабулда туман ҳокими томонидан Президент қабулхонаси, вилоят ҳамда туман ҳокимлигига фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлари тегишли тартибда муҳокама этилиб, мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, суюлтирилган газ баллон, ички йўллар ва кўприк таъмирлаш масаласида қилинган мурожаатлар ўрганилиб, тегишлилигича масъулларга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олиниши алоҳида таъкидланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024