Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим

Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя. Бу борада жойларда ўтказилаётган одамлар билан очиқ, самимий мулоқотлар таъсирчан механизмга айланиб улгурди.

Туман ҳокимининг ҳар ҳафтанинг сешанба кунига мўлжалланган фуқаролар қабулида келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва ечим топиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Жумладан, бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, Республика ишчи гуруҳининг туманга бириктирилган вакили Собир Ҳайитмуратов ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида тумандаги Сариосиё маҳалласи фуқаролари томонидан ички йўлларни таъмирлаш, кўприк қурилиши, электр энергияси масалаларида қилинган мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш давомида мурожаатларни ижобий ҳал этиш борасида масъулларга кўрсатма ва тавсиялар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?